58 ёшли аёл юк машинасининг тагида қолиб кетди

0

Сурхондарё вилоятида юк машинаси 58 ёшли аёлни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Воқеа 11 октябрь куни соат 17:10 да Шўрчи туманида содир бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси машинани катта тезликда ҳайдаб кетаётиб, нотўғри жойда йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборган. Олинган жароҳатлар натижасида жабрланувчи кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан вафот этган.

 

Воқеа жойини текшириш натижасида йўл участкасига тезюрар радар ўрнатилгани, белгилар ва йўл белгилари қўйилгани аниқланган. Ҳодисага тезликнинг белгиланган миқдоридан ошиб кетиши сабаб бўлган.

loading...