Айёрлиги қўл келмади (видео)

0

Ўзбекистонлик юк автомоблини ҳайдовчи шахс 531 минг долларлик гиёҳванд моддасини сунъий олмалар ичига солиб, Қирғизистонга олиб ўтаётганда ушланди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ушбу моддаларни сунъий олмалар ичига солиб олиб ўтаётган бўлган. Уларнинг оғирлиги 10 минг 100 граммни ташкил қилган. Таъкидланишича, ҳайдовчи DAF юк машинасида «Эрон -Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Қирғизистон» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган.

Айни вақтда Қирғизистон ИИВ ходимлари томонидан жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича текширув ўтказилмоқда.

loading...