«Браво»чи Шаҳло бугун туғилган кунини нишонламоқда

0

Раққоса Паризода дугонаси Шаҳло Зоировага туғилган куни муносабати билан кутилмаган совға тайёрлади.

«Браво» кулгу жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова бугун, 21 октябрь куни туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан ярим тунда унинг дўстлари, шу жумладан Паризода ҳам сюрприз тайёрлади. У 90 йилларда чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқишда урф бўлган машинада келган ва Шаҳлони кутиб олган.

Раққосанинг ўзи эса қўғирчоқ образида намоён бўлган. Бундан ташқари, раққоса дугонаси учун ажойиб торт ҳам тайёрлаган. «Браво» жамоасининг бошқа аъзолари ҳам улар билан бирга бўлган ва жамоадошига ўз тилакларини билдирган.

loading...