Бурак Ўзчивит судланмоқда. Сабаби у…

0

Маълумотларга кўра, Бурак Ўзчивит ҳамкасбларини ҳақорат қилиб, суратга олиш майдончасини тарк этган, шундан кейин яна ортга қайтиб, жанжал кўтарган. Натижада ижодкорлар актёрнинг бу қилмиши учун уни судга беришган.

 

Истанбул шаҳрининг Бейкоз тумани бош прокуратураси Бурак Ўзчивитга қарши “биттадан ортиқ одамни намойишкорона ҳақорат қилганлик” айби билан тергов ишларини бошлаган.

 

Актёрнинг ўзи эса айбловни инкор қилмоқда.

 

“Мени танийдиган одамлар кимнидир ҳақорат қиладиган инсон эмаслигимни яхши билишади. Бу одамлар мени қоралаш учун номимдан фойдаланишяпти”, деди ижодкор.

 

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришларича, айни вақтда бу иш билан прокуратура шуғулланмоқда.

loading...