“Челси”нинг икки марказий ҳужумчиси жароҳат олди

0

Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида “Малмё”га қарши баҳсда лондонликларнинг икки ҳужумчиси Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер жароҳат олди.

Белгиялик футболчи биринчи бўлим ўртасида рақиб футболчиси билан курашдан кейин шикастланган бўлса, Вернер биринчи бўлим якунида майдонни тарк этган.

Ҳозирча футболчиларнинг жароҳати қай даражада жиддий экани номаълум. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кейин ҳаммаси аён бўлади.

 

 

loading...