Дилфуза Исмоилова қандай қўшиқлар куйлай олмайди?

0

«Бундай қўшиқларни айтишга уяламан», — дейди хонанда.

Актриса, хонанда Дилфуза Исмоилова YouTube’даги «Chotki TV» лойиҳасига берган интервйисида қандай қўшиқларни куйлашга уялишини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, хонанда «ўлдим-куйдим» қўшиқларни айтишга уялади. У қўшиқларини ўзининг хоҳишига қараб ёздиришини таъкидлади.

 

«Мен бундай қўшиқлар айтишга уяламан. Лекин халқга шу керак. Биз 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган инсонларга айтиб беришимиз керак-ку. ʼЎдим-қолдимʼ қўшиқларни ҳеч қачон айтолмайман. Ўзимга эп кўрмайман. Паст кетиб ашула айтолмайман. Мен бу нарсани уят деб биламан. Тоҳир билан кўп талашаман. Менга бундай сўзларни ёзма дейман. Ҳозир ўзим айтганим бўйича ёздиряпман», — дейди хонанда.

loading...