Диёрбек Ўрозбоев 3 йилга дисквалификация қилинди

0

Рио-2016 олимпиадасининг бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг «Миллий тест рўйхати»га киритилган бўлиб, режали тарзда допинг-назоратидан ўтиши белгиланган. Жорий йилнинг 6 май куни спортчидан мусобақадан ташқари даврда допинг-синама олинган эди.

 

Текширув натижасида спортчи томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги содир этилган яъни «Meldonium» тақиқланган моддаси истеъмол қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Натижада Ўрозбоев 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Дисквалификация 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланди.

 

Дзюдочи дисквалификация муддати тугаганга қадар Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида белгилаб қўйилганидек, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиши тақиқланади.

loading...