Ичак ва ошқозонда овқат яхши ҳазм бўлмай, ич қотса…

0

Ичак ва ошқозонда овқат яхши ҳазм бўлмайди, ич қотиши юзага келади. Қандай йўл тутсам бўлади?

✔️ Ич қотиши – нажаснинг ҳафтада уч мартадан кам ёки қаттиқ ҳолатда келиши, ҳар куни ич келганида ҳам тўғри ичакнинг пастки қисмида тиқилиш ҳисининг пайдо бўлиши билан намоён бўлувчи ҳолат.

❇️ Сабаблар: нотўғри овқатланиш, толали озуқаларнинг етишмаслиги, суюқлик истеъмолининг камайиши, камҳаракатлик, стресс, ҳомиладорлик, тана тузилишининг ўзига хослиги, баланд бўйлилик, яъни узун ичак.

✅ Тавсиялар: кунига 3-4 маҳал овқатланиш, овқат таркибида толали маҳсулотлар бўлиши, кунига 2-3 литр суюқлик истеъмол қилиш, мушаклар фаолиятини яхшилаш учун жисмоний машқлар бажариш, қорин соҳасини соат стрелкаси бўйлаб массаж қилиш, донли, хамирли ва холестеринга бой маҳсулотлар истеъмолини камайтириш, сурункали ҳолатларда эса гастроэнтеролог кўруви талаб этилади.

 

loading...