Имрон қизлар учун кастинг эълон қилди

0

Шунингдек, унинг шартларини ҳам айтиб ўтган.

«Ёмон қиз» қўшиғи билан танилган Имрон қизлар учун кастинг эълон қилди.

Хонанданинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда кетма кет клип олишга қарор қилган. Бироқ унда бош қаҳрамон ролини ўйнаш учун қиз йўқлиги сабабли муаммо пайдо бўлган. Шунинг учун у қизларга кастинг эълон қилди.

 

«Биз кетма кет клиплар олишга қарор қилдик. У учун ҳамма нарса бор. Фақат бизни битта нарса жуда қийнаяпти. Клипларимизда биз билан елкама елка туриб, бош қаҳрамон ролини ўйнашга актриса топа олмаяпмиз. Шу сабаб энди биз янги актрисаларга, янги чеҳраларга имкон бермочимиз. Бу учун сиз расмингизни саҳифангизга бизни белгилаб қўясиз. Фото суратларни кўриб чиқиб, кастингимиздан ким ўтганини эълон қиламиз. Албатта ҳар битта расмни кўздан кечиришга ҳаракат қиламиз», дейди хонанда.

loading...