Инсонга чўчқа буйраги кўчирилди

0

Нью-Йорк жарроҳлари инсонга чўчқа буйрагини кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини муваффақиятли якунладилар. “Орган яхши ишлаяпти”, деб ёзмоқда The New York Times газетаси.

Трансплантация суний нафас олиш аппаратига уланган ва мияси ўлган беморда амалга оширилган. Жарроҳликни амалга оширган врач Роберт Монтгомерининг таъкидлашича, буйрак “қарийб дарҳол” сийдик ишлаб чиқаришни бошлаган.

 

Врачнинг фикрича, генли-модификация қилинган чўчқа истиқболда кўчириб ўтказиш мумкин бўлган органларнинг «барқарор ва қайта тикланувчи» манбаси бўлиши мумкин.

 

Нашрнинг ёзишича, агар олимлар инсонга тўғри келадиган компонентларни ўстириш имконини топганда эди, бу ҳозирданоқ трансплантацияга навбатда турган 100 минг америкаликларнинг муаммосини ҳал қилган бўлар эди. Уларнинг 90 мингдан ортиғи айнан буйракка эҳтиёж сезмоқда.

loading...