Муниса Ризаевага туғилган кунида қути ичида йигит совға қилинди

0

Йигит унга атиргул бандларини сочган.

«Шуҳрат» медали соврнидори Муниса Ризаева 21 октябрь куни 35 ёшга тўлди.

Хонанданинг туғилган куни муносабати билан ярим тунда яқинлари, дўстлари ва мухлислари хонадонинг олдида унга сюрприз тайёрлади. Уйининг атрофига қизил гилам ёйилди, салютлар билан безатилди.

 

Табриклашга келганлар орасида блогер йигит Эрали ҳам бўлган. У қути ичида ўзини Муниса Ризаевага сюрприз қилган. Хонанда қутини очаётган вақтда йигит ўрнидан туриб унга атиргул бандларини сочган.

 

Маълумот учун, Муниса Ризаева 1986 йил 21 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

loading...