Оғулар томдан топилди

0

Қумариқ» МФЙ ҳудудида яшовчи Э.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув жараёнида хонадоннинг том қисмидан қора целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли марихуана гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланди.

Ушбу модда далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

loading...