Оилавий «тадбиркорлик»ка путур етди

0

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Буктарой маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган М.М. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этгани аниқланди.

У қўлбола усулда чигитдан олинган 100 литр пахта ёғини 2.300.000 сўмга ўзга бир фуқарога сотаётган вақтда қўлга олинган.

 

Тадбир давомида мазкур шахсдан 100 литр миқдордаги қўлбола усулда чигитдан олинган жувоз ёғи ва ускуналар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан М.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

loading...