«Осмондаги болалар» фильми қандай яратилган?

0

«Осмондаги болалар» фильми ҳалигача халқимиз томонидан севиб томоша қилинади. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовдан фильмнинг яратилиш тарихи ҳақида сўрадик. Режиссёрнинг эслашича, фильмнинг яратилишида асосий ташаббускор инсон ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бўлган.

– «Осмондаги болалар» фильмининг ғоясини ўша пайтдаги «Ўзбеккино» раҳбари Мурод Муҳаммад Дўст Рихсивой ака ва менга «шу ёшлар тўғрисида бир фильм яратсангиз, яхши бўларди», деган эди…

Ўшанда икки хафтадан кейин сценарий тайёр бўлувди. Ҳозир эслаш қийин, тасвирга олиш жараёнида қизиқарли воқеалар куп бўлган. Фильмдаги воқеалар эса асосан ҳаётдан олинган. Бўлган воқеалар кўп. Масалан, машинанинг авария бўлиб дабдала қилиниши ўғлимнинг ҳаётидан олинган. Қисман ҳамма қаҳрамонларнинг ҳаётидан озгина-озгинадан олинган.

Фильмдаги қаҳрамонларни танлов асосида топганмиз. Бадиий кенгаш ва шахсан Мурод Муҳаммад Дўстнинг ўзи айнан шу тўртликка оқ фотиҳа берган, дея эслайди Зулфиқор Мусоқов.

 

loading...