Қашқадарёда 9 йил олдин эркакни ўлдириб, жасадини кўмиб ташлаган бир гуруҳ шахслар ушланди

0

Қашқадарё вилоятида бундан 9 йил олдин, яъни 2012 йилнинг 24 январида Косон тумани, “Қорабўйин” маҳалласида яшаган Т.Ғ. бедарак йўқолгани маълум бўлган.

Маълум бўлишича, фуқаро Нексия-2 автомашинасида уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Унинг машинаси Самарқанд вилоятидан топилган. Шундан сўнг жиноий иш қўзғатилган ва орадан 9 йил ўтиб ушбу жиноятни содир этганлар топилган. Улар М.О., Т.А. ва Д.С. экани аниқланган. Ушбу бир гуруҳ фуқаролар Т.Ғ.ни ўлдириб, Чироқчи тумани, “Шўрбозор” маҳалласидаги дала майдонига кўмиб ташлаган.

3 нафар шахснинг барчаси ушланган ва улар ҳибсга олинган. Уларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан айб эълон қилинган. Тергов олиб борилмоқда.

loading...