Роналдуга ҳужум қилишди

0

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Аталанта» клубини қабул қилиб, иродали тарзда ғалаба қозонди.

Ўйинда манкунианликлар 2:0 ҳисобида ортда бораётиб, камбек амалга оширишди ва ҳисобни 3:2 кўринишига келтиришди. Бунгача эса уларнинг ўйини стадиондаги мухлисларнинг жаҳлини чиқариб улгурган эди.

Учинчи голни Роналду 81-дақиқада уриб, жамоасига ғалаба келтирган бўлса-да, унга бир мухлис ташланган (суратда). У голини нишонлаётган пайтда ғазабланган мухлис унга ҳужум қилган, лекин қўриқчилар тўсиғидан ўта олмаган, фақат Роналдунинг либосини тортишга улгурган холос.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, бу ҳолат Роналдунинг кайфиятига таъсир қилмаган.

Эслатиб ўтиш керак, Роналду ЕЧЛда 3 та гол урди.

loading...