Севара Солиева ҳижобга киришига нима сабаб бўлганини айтди

0

«Турмуш ўртоғим мажбурламаган», — дейди у
Актриса, бошловчи Севара Солиевa YouTube’даги «Salom Live» лойиҳасига берган интервьюсида ҳижобга киришига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи актёр Маъмур Султонов рўмол ўрашини хоҳлаган, лекин мажбурламаган. Актриса рўмол ўраганларга олдиндан ҳавас қилганини айтди. Шунингдек, Севара Солиева санъатдан кўнгли қолганини таъкидлади.

«Турмуш ўртоғим хоҳларди, лекин мажбурламаган. Дилноза деган дугонам бор. Унинг ҳам кариераси яхши кетаётган эди. У ҳам рўмолга кирганди. Мен дугонам ҳижобга кирганда шокка тушгандим. Рўмол ўраганларни кўрсам, қотиб қолардим. ёнимдан рўмолли аёл ўтса ҳавасим келиб қараб қолардим. Атрофимда илмни тушунадиган танишларим кўп экан. Улардан маслаҳат сўраганман. Кейин ичимда санъатга нисбатан совуқлик пайдо бўлган. Чунки ўн йилдан ошиқ санъатда бўлганман. Битта арзимаган конкурсда биринчи ўрин ололмаганим менга тегиб кетди. Мендан ёшроқ актёр, актрисалар биринчи ўринни олди. Майли омадини берсин. Барибир сал қадр йўқмикан деб ўйлаб қолдим. Рўмол фикри миямдан чиқмасди. Инстаграмъга расм ҳам қўйгим келмай қолди. Бу нарсани рўмолга кирган аёллар тушунади. Яшашга қизиқиш ҳам йўқолди. Худди ич-ичимдан нимадир мажбур қилаётганек бўлди. Рўмол ўраш фикри миямдан чиқмасди», — дейди у.

loading...