“SpaceX” Илон Маскка омад олиб келди

0

“Morgan Stanley” таҳлилчиси Адам Жонас Илон Маск тез орада “SpaceX” туфайли триллионерга айланиши мумкинлигини маълум қилди.

Маск шу йилнинг бошида Tesla компаниясининг катта қисми туфайли Amazon компания асосчиси Жефф Безосни ортда қолдирган ҳолда, дунёнинг энг бой инсонига айланди.

Таҳлилчининг фикрича, “SpaceX” космик соҳасидаги бизнеси 200 миллиард долларга баҳоланмоқда. Натижада, Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

Маълумот учун, ҳозирда Илон Маскнинг умумий бойлиги 241,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Октябрь ойи бошида “SpaceX” нархи 100 миллиард доллардан ошди ва дунёдаги иккинчи энг қиммат хусусий компаниясига айланди.

loading...