Супер-контрактлардан тўлов қабул қилиш бошланди

0

Давлат қабул комиссияси томонидан супер-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ОТМга бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириш мумкин.

Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди.

Бунда тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича ОТМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.