Тошкентда банкоматдан 400 млн сўмга яқин пулларни ўғирлаган бир гуруҳ йигитлар ушланди

0

Жорий йил 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси бир гуруҳ ёш йигитлар пойтахтдаги банкоматларнинг биридан 396.300.000 сўм пулларни ўғирлаган. Шундан сўнг улар воқеа жойидан яширинган. Ҳодиса Олмазор туманида содир бўлган.

Ҳолат бўйича ЖКнинг 169 моддаси 4-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Суриштирувлар натижасида ушбу ишни 25 ёшли Абдусамад, 28 ёшли Муроджон, 26 ёшли Улуғбек ва 25 ёшли Музаффар содир этгани аниқланган. Улар ушланган. Тергов давом этмоқда.

loading...