Туркияда Ўзбекистон фуқароси жосусликда айбланиб ҳибсга олинди

0

Туркия суди Ўзбекистон фуқаросини, шунингдек, тўрт нафар Россия ва бир нафар Украина фуқаросини ҳарбий ва сиёсий жосусликда айблаб ҳибсга олди.

 

Туркия суди олти кишини ҳибсга олди, деб хабар беради маҳаллий «Ҳурриет» нашри.

 

«Тунги соат 03:00 атрофида ўтказилган операция натижасида Россия Федерацияси фуқаролари Aбдула Aбдулаев, Равшан Aҳмедов, Бислан Расаев ва Aсланбек Aбдулмуслимов, Украина фуқароси Игор Ефрим ва Ўзбекистон фуқароси Aмир Юсупов қўлга олинди», деб ёзади газета.

 

Олти нафар хорижлик ҳам ҳарбий ва сиёсий жосусликда айбланмоқда. Улар 8 октябрь куни Истанбул Бош прокуратураси тергови доирасида ўтказилган операция вақтида қўлга олинди.

 

Бундан ташқари, улар чечен мухолифатчиларига ҳужумлар тайёрлашда айбланмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хорижликлардан қурол-яроғ мусодара қилинганини хабар қилишди.

loading...