Ўзбекистонда банан ва цитрус мевалари арзонлашиши кутилмоқда 

0

Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:

 

➖бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган);

 

➖янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния;

 

➖янги ёки қуритилган цитрус мевалар;

 

➖янги папайя;

 

➖янги олма, нок ва беҳи;

 

➖киви.

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 35,6 минг тонна банан импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 16,7 минг тоннага ошган.

 

 

loading...