Халқаро медиа ҳоллда Ўзбек тили байрами ўтказилди

0

Бугун Халқаро медиа ҳоллда Кинематография агентлиги томонидан 21-октябрь – Ўзбек тили байрами куни шарафига ҳамда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда киноижодкорлар, мутахассислар, ОАВ вакиллари ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, профессор Иброҳим Юлдашев ўзбек тилини мукаммал ўрганиш ва ривожлантириш бўйича фикрларини айтиб ўтишди.

Байрам тадбири давомида ўзбек мумтоз адабиётининг етук вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги “Йўлбарс изидан” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Мазкур кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига ташрифи ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган. «Халқ юраги» номи остида суратга олинган туркум фильмлардан бири.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, постановкачи оператор Диёр Исматов, постановкачи рассом Санъат Кенжаев, продюсер Хуршид Алихўжаев.

 

loading...