Зидан “Олтин тўп”га ким кўпроқ муносиблигини маълум қилди

0

“Реал” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан “Олтин тўп”и қайси футболчи олишга ҳақли эканлигини маълум қилди.

“Бензема – бу йилги ўйинлари билан “Олтин тўп”га бошқалардан кўра муносиброқ эканини кўрсата олди. Карим билан ишлаш мен учун шараф эди. Бу йил кўрсатган ўйинлари билан у бошқалардан устун. Умид қиламанки, “Олтин тўп” соврини айнан Карим Бенземага топширилади. Мен совринни айнан унга берган бўлардим”, – дея Зидан сўзларидан келтирмоқда Теlefoot.

Маълумот учун, “Олтин тўп”ни топшириш маросими 29 ноябрь куни Париж шаҳрида ўтказилади.

спорт.ру

loading...