Ана бўлмаса! Мусобақа фожеа билан якун топди

0

АҚШнинг Массачусетес штатининг Бостон шаҳрида ҳот-догни тез ейиш мусобақасида қатнашган талаба Маделеин Никпон вафот этди. Бу ҳақда «The Journla News» хабар берди.

 

Қайд этилишича, 20 ёшли Туфтс университети талабаси кўкрак бези саратони билан курашиш учун ташкил этилган хайрия мусобақасида вафот этди. У ҳот-дог ейиш танловида иштирок этган ва тиқлиб қолиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 

Шифокорлар келишидан олдин Маделинега биринчи ёрдам кўрсатилди, лекин у ҳушига келмай касалхонада вафот этди.

 

Ўлимга асфикция сабаб бўлган деб ҳисобланмоқда.

 

Қиз жамоат ишларида фаол бўлган ҳамда яхши ўқиган. Бир неча минг талаба ва таълим муассасаси ходимлари Маделине хотирасини ёд этиш учун йиғилди.

loading...