Байден фикрича, дунёдаги энг кучли армия қайси?

0

АҚШ президенти Жо Байден Америка фуқаролари Россия ва Хитой АҚШдан кўра қудратли ҳарбий кучларга эга бўлишидан хавотирланмаслиги кераклиги таъкидлади.

«Хитой, Россия ва бутун дунё билади, бизда жаҳон тарихидаги энг қудратли армия бор. Хавотир олманглар, бу техникаларни янада кучайтирамиз, — деди Байден CNN телеканали орқали аҳолига қилган мурожаатида.

«Лекин, албатта, улар жиддий хатога йўл қўядиган ҳолатга тушиб қоладими, деб ташвишланишингиз керак», — дейди АҚШ президенти.

Шунингдек, Байден Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслигини таъкидлади.

«Мен Си Цзинпин билан бошқа мамлакат раҳбарларидан кўра кўпроқ гаплашдим ва кўп вақт ўтказдим. Шунинг учун сиз Байден Хитой билан янги совуқ уруш бошламоқчи, деган гапларни эшитасиз. Мен Хитой билан совуқ урушни хоҳламайман. Мен Хитойни биз орқага чекинмаслигимизни ва ўз нуқтаи назаримизни ўзгартирмаслигимизни тушунишини истайман»,— дея қўшимча қилган у.

Шу билан у, агар Тайванга Хитой ҳужум қилса, Қўшма Штатлар Тайванни ҳимоя қилишга қатъий қарор қилганини айтиб ўтган.

«Ҳа, биз бу ишни қилишга мажбурмиз»,— деди Байден.

loading...