Биткоин ўзининг тарихий максимумини янгилади

0

Биткоин нархи 66000 АҚШ долларига етиб, ўзининг тарихий максимумини янгилади.

Биткоин курси чоршанба куни биринчи «Биткоин ЭТФ» ни ишга туширилиши муносабати билан савдода яна бир рекордга эришди.

Нархлар баҳор фаслида ошгандан сўнг ёз ойларида тушиб кетганди. Кузда Биткоин яна ўсишда давом этмоқда.

Криптовалюта компаниялари 2013- йилдан буён АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясидан «Биткоин ЭТФ» ларини яратиш учун бир неча бор розилигини олишга уринишган, бироқ регулятор ҳар доим уларнинг аризаларини рад этиб келган ва регулятор ProShares иловасини ниҳоят маъқуллагани катта ўзгаришдир. Бундай ЭТФнинг ишга туширилиши криптовалюталарнинг қонунийлигини оширади ва институционал инвесторларнинг ушбу бозорга сармоя киритишини осонлаштиради.

Шунингдек «Бу криптовалюта бозорини нормаллаштиришнинг бошланиши», – деди Энтони Дениер, Вебулл акциядорлик ва криптовалюта савдо платформаси бош директори.

РИА Новости

loading...