Омборхонасида гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

0

13-октябр куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Нурафшон” МФЙ ҳудудида яшовчи Т.С.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхонасида келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

loading...