«Қамчиқ»да ҳамон қор ёғмоқда. ЙҲХББ огоҳлантириш билан чиқди

0

«Қамчиқ» довонидан ўтган автомобиль йўлининг 221-246 километрлари оралиғида вақти-вақти билан майдалаб қор ёғмоқда, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

 

Маълум қилинишича, йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд.

 

«Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», – дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал «Қамчиқ» довонида юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган эди.

loading...