РАШК

0

У завжасига ғазабланиб деди:
– Мен сени рашк қиламан, деб минг марта айтдим. Сени зийнатланишнинг барча туридан ман қилмаганмидим?!
У бутунлай беғуборлик билан жавоб берди:
– Менда ҳеч қанақа зийнат йўқ!
У деди:
– Аммо сен одамлар олдида китобингни очдинг. Бир сатр ўқиб табассум қилиб қўяр, бошқа сатрни ўқиб қошингни кўтариб қўяр эдинг. Мен ўзи шу учун ошиқ бўлган эдим сенга. Илтимос, кўчада китоб ўқишни бас қил!

Айман Ёғий саҳифасидан таржима қилинди.
(Abdulqodir Samarqandiy tarjimasi)

 

loading...