Швецияда бир ўринли электровертолёт ишлаб чиқилди

0

Швецияда Jetson Aero компанияси бир ўринли, вертикал учиб-қўнувчи ихчам вертолёт The Jetson One’ни тақдим этди. Бу ҳақда New Atlas нашри хабар берди.

Қурилманинг ўлчами 2845 мм x 2400 мм x 1030 ммни, оғирлиги 90 кгни ташкил қилади.

Электровертолёт 8 та парракка эга бўлиб, унинг максимал тезлиги 102 км/соатни ташкил қилади. Вертолёт электр двигатели 118 от кучига тенг.

Вертолёт қайта қувватлашсиз 15 дақиқа парвоз қила олади. У иккита жойстик билан бошқарилади. Қурилманинг нархи 92 минг долларни ташкил қилади.

loading...