Тил миллат қалби

0

Ҳар бир миллатнинг ўзига ҳос урф-одатлари, анъаналари, миллий байрамлари бўлгани каби, бир мамлакатни бошқа мамлакатдан ажратиб турувчи алоқа воситаси ҳам мавжуд. Дунёда ҳар бир халқнинг ўз тили унинг бебаҳо бойлиги, ифтихори, нажоти ҳисобланади. Ҳар бир миллатнинг кўзгуси, унинг ҳақиқий сарчашмаси ҳам тилдир. Тил бор экан, миллат барҳаётдир. Тилни Онага қиёсланиши бежиз эмас, инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини туймасдан яшай олиши мумкинми? Албатта мумкин эмас. Юқоридаги жумлаларни келтириб ўтишимиз бежизга эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида: “Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, оʻлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин”- деган жумлалари бунинг исботи бўла олади

1989-йил 21-октябр… Айнан шу кунда ўзбек тилининг ҳақиқий жозибасини англашни бошлашга имконият берилди. Хўш, мана шу давр мобайнида ўзбек тилининг ҳақиқий жозибаси, унинг гўзаллигини дунёга танитиш учун қандай ишлар амалга оширилди?  Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида Ўзбек тили мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлангани, Ўзбек тили ҳақидаги қонун қабул қилингани, сўнг барча давлат ҳужжатлари ўзбек тилида юритила бошлангани, газета ва журналларнинг ўзбек тилида чоп этилиши йўлга қўйилгани шубхасиз юқоридаги саволимизга жавоб бўла олади. Шу ўринда статистик маълумотларга эътибор қаратсак: дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган экан. Уларнинг орасида оʻзбек тилининг борлиги, унинг нақадар соф, мукаммал, пурмаъно ва жозибадорлигининг ёрқин далилидир. Россиялик тилшунос олима, профессор А. М. Козлянина “Ўзбек тили нафис ва мусиқа оҳангидек жозибадор” деб бежиз таъкидламаган эди.Тил байрамларини улуғлаб, қанча таъриф бермайлик камлик қилади назаримизда. Бу кунгача босиб ўтилган машаққатли йўлнинг мазмунини чуқур англаб етиш мақсадида Мактабгача таълим муассасаларида,ўрта таълим мактабларида, олий ўқув юртларида ҳали –ҳанузгача кичик кўринишли чиқишлардан тортиб, катта-катта тадбирларгача ўтказилиб келинмоқда

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси сифатида шуни айтоламан-ки, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллик шодиёнаси муносабати 2021- йил 19-октабр санасида институтимизда ъъ21-октабр-Ўзбек тили байрам куни” га бағишланган маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтгани, ҳамда ушбу тадбирга Тошкент архитектура-қурилиш институте ва Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессор – ўқитувчилари ташрифи қувонарли ҳол.  Бу каби тадбирлар барча илм масканларида бўлиб ўтаётгани ҳеч биримизга сир эмас.
Хулоса қиладиган бўлсак, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим. Бундай ватанпарвар ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз биланоқ ўзбек тилини ривожлантиришга бевосита улкан ҳисса қоʻшган бўламиз. Зеро, буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек: «Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигʻини коʻрсатадургʻон ойинаи ҳаёти тили ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур».Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш,  ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-еътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ТСТФ факултети 3-босқич талабаси Жуманозарова Дилрабо Баҳром қизи

 

loading...