Тошкентда қарама-қарши йўлга чиқиб кетган машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

0

2021 йил 22 октябр куни тахминан соат 08:10ларда Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида «Нексия-3» автомобилини бошқариб борган, 2002 йилда туғилган А.В. қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган.

Хабарда айтилишича, натижада у 1958 йилда туғилган З.Х. бошқарувидаги «Спарк» автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида етган шикастлар оқибатида «Спарк» автомобили йўловчиси, 1968 йилда туғилган М.Х. ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

loading...