Туғруқхонада шифокорни калтаклаган эркак қамалди

0

Самарқанд вилоятида эркак туҳруқхонада шифокорни калтаклади.
Маълум бўлишича, бир гуруҳ фуқаролар туғруқхонага маст ҳолатда келиб, баланд овозда бақириб, шифокорлар ва ҳомиладор аёлларни ҳақорат қилган. Шунингдек, уларни тинчлантирмоқчи бўлган шифокорни маст фуқаролардан бири калтаклаган.

Таъкидланишича, шифокорни урган эркакка 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.