Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келганликда гумонланган Қирғизистон чегараси мутасаддилари ҳибсга олинди

0

Ўзбекистон билан чегарада жойлашган «Достук – Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи ва Давлат хавфсизлик қўмитасининг Ўш вилояти бошқармаси бошлиқлари ушланган. Бу ҳақда ТACC хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Чегара хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Курсанбек Бекташов бошқа маҳбуслар қаторида «Достук-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктидан ўтаётган Ўзбекистон фуқароларидан, шу жумладан оғир юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда товламачилик қилиб, пул ундириб келган.

«Ҳибсга олинганлар Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитасининг Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида вақтинчалик қамоқхонада жойлаштирилган», – дейилади хабарда.

Аниқланган коррупцион ҳолатда бошқа чегарачиларнинг ҳам эҳтимолий иштироки текширилмоқда.

loading...