Юз гўзаллигига эришинг!

0

Юздаги қора нуқта – бу эпителий тешикларнинг чанг ва ёғ безлари ишлаб чиқариши натижасида тўлиб қолишидир. Тиббий нуқтаи назардан, улар ҳуснбузарлар учун биринчи қадам ҳисобланади. Терининг ёмонлашишига йўл қўймаслик учун уй шароитида ҳам табиий маҳсулотлардан мунтазам фойдаланиш тавсия этилади.

Долчин кукуни

 

Долчин кукуни юздаги қора нуқталарга яхши таъсир қилади. 1 ош қошиқ долчин янги лайм шарбати билан аралаштирилади ва 20 дақиқа давомида юзга суртилади. Тешиклар тўлиқ тозаланмагунча ниқобни кетма-кет уч кун такрорлаш тавсия этилади.

 

Лимон

 

Лимон нафақат терини самарали тозалайди, балки уни оқартиради ҳам. Янги лимон шарбати, туз, қатиқ ва асал билан скраб тайёрлаш мумкин. Тешиклари катталашган жойларга мулойимлик билан суртилади ва тери тоза сув билан ювилади.

 

Асал

 

Асал билан қўлланадиган ниқоблар бирданига иккита ишни бажаради: улар тешикларни қора доғлардан тозалайди ва терини таранглаштиради. Маҳсулотни терига қўллаб, дока билан ўраб олинади ва 10 дақиқага қолдирилади. Сўнгра сув билан ювилади.

 

Картошка

 

Хом картошка қирғичдан ўтказилади ва терига суртилади. 15 дақиқага қолдириб, кейин сув билан ювиб ташланади. Тешиклар тўлиқ тозаланмагунча ушбу жараённи ҳар куни такрорлаш мумкин.

 

Зарчава

 

Ялпизнинг бир нечта янги баргларини майда тўғраб, шарбати сиқиб чиқарилади. Унга майдаланган зарчава қўшилади. Аралашма юз терисига қўлланади ва тўлиқ қуригунча кутилади. Кейин ниқоб илиқ сув билан ювиб ташланади.

 

Гуруч

 

Гуруч устига сут қуйилади ва шишиши учун 4-5 соатга қолдирилади. Кейин блендер билан майдаланади. Қора нуқтали жойларга қўлланиб, терининг тозаланиши учун бармоқ учлари билан мулойимлик билан ишқаланади.

 

Апельсин пўсти

 

Апельсин пўстлоғи – юздаги қора нуқта учун яна бир самарали восита. У аввал қуритилади ва кукун ҳолига келтирилади. Сўнгра озгина сув қўшилади ва ҳар куни юзга суртилади, шунда қора доғлар тез йўқолади.

 

Тухум

 

Тухум оқини қаттиқ бўлгунча кўпиртириб, унга асал қўшилади. Аралашма юпқа қилиб терига суртилади, 30 дақиқага қолдирилади ва кейин сув билан ювилади.

 

Бодомли скраб

 

Қора доғларни табиий тозалаш учун бодом кукун каби майдаланади ва унга нўхат уни қўшилади. Скраб нам терига қўлланиб, бармоқлар билан ишқаланади ва сув билан ювилади. Яхши таъсир қилиши учун жараённи ҳафтасига 1-2 марта такрорлаш мумкин.

loading...