82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулот импорт божидан озод қилинди

0

Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи «ноль» ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.

У 82 та товарга татбиқ этилади, улар жумласида:

кастор ёғи ва унинг фракциялари;
асбест;
натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;
карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;
ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;
керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;
тўқимачилик бўёғи;
сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;
мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;
сунъий мум;
тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;
ферментлар, ферментли препаратлар;
тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;
сунъий мўйна;
елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материаллар;
фильтр қоғоз ва картон;
аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;
зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;
кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2021 йилдан кучга кирди.

loading...