Бруну Фернандеш Роналдунинг шеваси ҳақида гапирди

0

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Криштиану Роналдунинг португалча шевасини тушуниш қийинлигини айтди.

«Инлиз тилини билсам-да, гоҳида Лингард ва Рэшфорднинг нима ҳақида гапираётганини тушуниш қийин. Португал тилида ҳам шундай. Криштиану Роналду, мен ва Диого Далот турли шевада гапирамиз.

Криштианунинг шевасини тушуниш қийин. У португал тилининг энг ёмон шевасида гапиради. Роналду Мадейрадан. Ишонинг, португалияликлар бу оролликлар нима ҳақида гапираётганликларини тушунишмайди», – дейди Фернандеш Manchester Evening News билан суҳбатда.

Маълумот учун, Бруну Португалиянинг Майа шаҳридан бўлса, Криштиану Мадейра оролида туғилган. Ҳар икки ўйинчи ҳам «Спортинг» тарбияланувчиси саналади.

sports.ru

 

loading...