ИИВ Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларининг тарқалишига қарши Дастурнинг экспертлари билан учрашди

0

23 октябръ куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида вазирлик вакилларининг Эвропа Иттифоқининг Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларининг тарқалишига қарши Дастурининг 7-босқичи (CАДАП-7) экспертларининг делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувнинг асосий мақсади – дастурнинг янги босқичини муҳокама қилиш ҳамда CАДАП-7 доирасида тарафларнинг бу борадаги қизиқиши ва аҳамиятлик даражаси тўғрисида маслаҳатлашишдан иборат эди.

Тадбир чоғида CАДАП-7 лойиҳаси раҳбари Эвропа тарафи дастурни амалга ошириш доирасида Марказий Осиёнинг ҳуқуқ тартибот идоралари билан конструктив диалог ўрнатиш ниятини алоҳида таъкидлаб, уларнинг салоҳиятини оширишга тўҳталиб ўтди. Шунингдек унинг таъкидлашича, Эвропа Иттифоқи Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашишнинг турли жабҳаларида Ўзбекистоннинг етакчи тажрибаларини ўрганишдан манфаатдор.

Учрашув натижаларига кўра, томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш учун бу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни давом эттиришларини таъкидлаб ўтдилар.

loading...