Наҳорги ош – фойда ва зарарлари

0

Эрталабки нонушта муҳим!

Агар сиз нонушта қилмасангиз, овқат ҳазм қилиш тизимида қуйидаги ноқулайликлар пайдо бўлади:
1. Ошқозон ўз-ўзини зарарлай бошлайди
2. Ўт суюқлиги ичакларга тушмай, ўт қопида димиқиш пайдо бўлади
3. Ўт суюқлиги ичакка тушмаганлиги сабали ичаклар ишламайди (перистальтика учун ўт суюқлиги керак). Бу эса, қорин дам бўлиши, қабзият, дисбактериозга олиб келади.

Ош тайёрлашда 3 та босқич бор, қовуриш, қайнатиш ва димлаш. Шу сабабдан ошни парҳез таомлар қаторига киритиш мумкин. Албатта бу ошпазни ошни қандай тайёрлаш жараёнига боғлиқ.
Ҳар бир таомни меъёрида истеъмол қилиш соғлиқ учун фойда. Энг шифобахш маҳсулот ёки таом бўлмасин, меъёридан ортиғи соғлиқ учун зарарли ҳисобланади.

Қачон зарарли?
-Агар сизда эрталаб иштаҳа бўлмаса, демак ҳали организм тўлиқ уйғонмаган, бундай вақтда ейиш тавсия қилинмайди.
-Меъёридан ортиқ ейиш. Тўқлик ҳиссини сезмасиздан таомланишдан тўхтанг!
-Серёғлик қилиб ейиш.

loading...