Покистондаги заводда йирик портлаш содир бўлди

0

21 октябрь куни Покистоннинг Панжоб вилояти Лаҳор шаҳридаги ичимликлар заводида йирик портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, бир киши яраланган.

Қайд этилишича, ёнғин қозонхоналардан бирининг портлашидан келиб чиққан ва корхона биносини қамраб олган. Ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига 7 та ўт ўчириш гуруҳи жалб этилган. Ёнғин атрофдаги биноларга ҳам зарар етказган.

Таъкидланишича, ўлганлар орасида завод ишчиларидан бири ҳам бўлган. Завод қўриқчиси куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

ТАСС

loading...