Қонни табиий усулда кўпайтириш мумкинми?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

 Камқонлик (анемия) бугунги кунда кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади. Қонда гемоглобин миқдори камайганда таомномага темир микроэлементларига бой озиқ-овқатларни киритиш керак. Бунда шифокорлар томонидан гўшт маҳсулотлари кўпроқ тавсия этилади.

– Гўшт узоқ вақт иссиқлик билан ишлов берилмаслиги керак. Бундан ташқари олма, лавлаги, сабзи шарбатлари, денгиз маҳсулотлари, қайнатилган тил, С витаминини ўз ичига олган мевалар: анор, апельсин, киви таркибида ҳам гемоглобинни кўтарувчи микроэлементлар мавжуд.

– Камқонликни узоқ вақт даволамаслик камқонлик асоратларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Қонда гемоглобин миқдорининг узоқ вақт камайган ҳолда бўлиши иммунитетнинг пасайишига, юрак урушининг тезлашиши ва юрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик даврида эрта туғуруқ, ҳомиланинг ва болаларда ақлий, жисмоний ривожланишнинг ортда қолишига сабаб бўлади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...