Россиянинг Белграддаги элчихонаси Косоводан дипломатларнинг чиқариб юборилишини тан олмади

0

Косово маъмуриятининг россиялик икки нафар дипломатни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори юридик кучга эга эмас, Россия бу масала бўйича БМТнинг Косово бўйича миссияси билан ҳамкорлик қилмоқда, деди Россиянинг Белграддаги элчихонаси вакили.

“Косовонинг мустақиллигини тан олмаймиз, шунга мувофиқ, ўлка ҳукумати ва бошқа тузилмаларни ҳам. Биз учун Приштинанинг ҳеч қандай қарори ҳуқуқий кучга эга эмас”, – деди у.

Дипломат бу қарорни мутлақо номақбул деб атади.

22 октябр куни қисман тан олинган Косово Республикаси президенти Вьоса Османи Россиянинг Сербиядаги элчихонаси Приштина филиалида фаолият кўрсатувчи икки нафар дипломатини персона нон грата деб эълон қилинганини билдирди.

Унинг маълум қилишича, Османи бош вазир ўринбосари, ички ишлар вазири Доник Гервалл-Шварцдан Россиянинг икки дипломатини Косово миллий хавфсизлиги ва конституцион тузумига рахна солувчи зарарли фаолияти сабабли персона нон грата деб эълон қилишни сўраган.

interfax.ru