Самарқандда «KIA», «Nexia-3» ва «Cobalt» тўқнашди

0

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Самарқанд шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Хабарга кўра, 17 октябрь куни соат 12:25 ларда Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Н.М. «KIA» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва ушбу кўчада йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган «Nexia-3» русумли автомобилнинг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида «Nexia-3» автомобили ундан олдинда тўхтаб турган «Cobalt» русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

loading...