Самарқандда қарздор она алимент учун фарзандларига 117 миллион сўм тўлади

0

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2021 йил 12 октябрдаги қарорига асосан қарздор Э.Н.дан ундирувчи М.Н.га икки нафар фарзандининг таъминоти учун даромаднинг учдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан МИБ Нарпай туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан қарздорнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш кераклиги инобатга олиниб, МИБ ходимлари қарздор Э.Н. билан суҳбат ўтказган. Унга фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир инсоннинг бурчи экани тушунтирилган.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор она 117 миллион 730 минг сўм алимент пулларини тўлаб берган.

loading...