Сурхондарёда уй ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди

0

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 28 сентябрь куни Шеробод тумани “Ғамбур” маҳалласида яшовчи, Л.Лобар туман ИИБга жиноят иши юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Фуқаро ўз аризасида Жарқўрғон туманида яшовчи келини, К.Холидага Жарқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида яшовчи, Б.Ботир Қумқўрғон тумани “Янгишаҳар” маҳалласи ҳудудидаги “уйининг ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам бераман!”-деб, 2020-йил сентябр ойидан бери жами 10.200.000 (ўн миллион икки юз минг) сўм пулларни олиб, ҳозирги кунга қадар уйнинг ҳужжатларини тўғирлаб бермасдан пулларини ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган.

7 октябрь куни Б.Ботирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...