Уйда якка тартибда таълим берадиган ўқитувчиларнинг иш ҳақи 40 фоизгача оширилди

0

Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш бўйича халқ таълими вазири ва молия вазирининг қўшма қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Қарорга асосан, ногиронлиги бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблашнинг янги методикаси жорий этилди.

Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорларини 40 фоизгача оширилган ҳолда тўлаш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, мазкур ўқитувчиларга ўқувчилар таътилда бўлган даврда ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши ҳамда йиллик меҳнат таътили пуллари тўланиши белгилаб қўйилди.

loading...