Бокс бўйича Жаҳон чемпионатига расман старт берилди

0

Бугун, 25 октябрь куни Сербия мезбонлик қилаётган бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига расман старт берилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, Ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркиб билан жўнаб кетди.

 

Кеча, 24 октябр куни жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ва мусобақа учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Очилиш маросимига жаҳон бокси оламидаги юлдузлар, ҳусусан, Олимпиада чемпиони ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ҳам АИБА томонидан меҳмон сифатида таклиф этилган.

 

Бугун, мусобақанинг илк кунида -67 кг вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўз жангини ўтказади.

loading...