Маскнинг бойлиги 250 миллиард доллардан ошди

0

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маскнинг бойлиги миқдори 250 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index маълумот бермоқда.

Бир сутка давомида унинг бойлиги 3,9 миллиард долларга ошиб, 252 миллиард долларга етди.

Маскнинг бойлиги Tesla акциялари қимматлаши фонида кўпаймоқда. Акция нархи 960 долларга етди, Tesla капитализацияси 900 миллиард доллардан ошди.

Бир ой аввал унинг бойлиги 200 миллиард доллардан ортиқроқ эди.

Morgan Stanley таҳлилчиларнинг фикрича, Маск дунёдаги биринчи триллионер бўлиши мумкин.

loading...