«Nexia» ағдарилиб кетди. Натижада икки киши вафот этди!да

0

Жиззах вилояти Фориш туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида навоийлик икки нафар йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди, дея ёзмоқда «Замон»

 

Маълум бўлишича, жорий йил 16 октябрь куни соат 19:05 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-36 Жиззах — Фориш — Қизилча автомобиль йўлининг Фориш тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтган 111-километрида содир бўлган.

 

Қайд этилишича, Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи «Синтоб» маҳалласида яшовчи ҳайдовчи «Nexia-3» машинасини Фориш — Нурота йўналишида бошқариб кетаётиб бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўлнинг чап томонига ағдарилиб кетган.

 

Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган 2001 ва 2003 йилларда туғилган, Нурота тумани “Синтоб” маҳалласида яшовчи фуқаролар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фориш тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...